Жиззах политехника институтида янги факультет очиляпти
Ўзбекистон ҳукумати Жиззах политехника институтида янги факультет очиш ҳақида қарор қабул қилди.
UzDaily нашрининг ёзишича, янги факультет “Бинолар ва муҳандислик иншоотлари инжиниринги” деб номланади. Уни ташкил этишдан мақсад “Жиззах” махсус индустриал зонаси учун юқори малакали кадрлар тайёрлашни таъминлашдан иборат.
Қайд этиб ўтамиз, ҳозир институтда “Саноат технологиялари” ва “Автомобиль транспорти” факультетлари фаолият кўрсатмоқда.
Фотосурат: Anons.uz
Улашиш:
Шарҳлар