Президент Ислом Каримов: “Фарғонада айланма ҳалқа йўли ва кўп тасмали магистрални барпо этиш керак”
Президент Ислом Каримов Фарғонага ташрифи чоғида шаҳарнинг бош режаси устида ишлашда, бино ва йўллар қуришда узоқ истиқболни ўйлаб иш юритиш лозимлигига эътибор қаратди.
ЎзА берган маълумотга кўра, мамлакат раҳбари Фарғонада айланма ҳалқа йўлини ва кўп тасмали магистрални барпо этиш кераклигини таъкидлаган.
Бундан ташқари, шаҳарда коммуникация тармоқларини ривожлантириш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини кенгайтириш, замонавий иншоотлар барпо этиш кераклиги кўрсатилди.
Улашиш:
Шарҳлар