Нега автобусларда ногиронлар аравачасида юрадиган одамлар учун ўриндиқлар йўқ?
Ногирон одамлар жамоат транспортида юрганида ноқулайликни ҳис қилмаслиги керак. Аммо улар жисмоний имкониятлари чекланган одамлар учун транспортда ҳеч қандай шароит йўқлигига кўнишга мажбур.
Ўзбекистонда имкониятлари чекланган кишиларни ижтимоий мослаштириш бўйича турли дастурлар амалда эканига қарамасдан, жамоат транспорти ҳамон ногиронлар транспортда ҳаракатланиши, унга чиқиши ва тушиши учун махсус мосламалар билан жиҳозланмаган.
Шаҳар чеккасида йўловчиларни автобусларнинг бир неча тури ташийди, бироқ уларда ҳам ногиронлар аравачасидаги одамлар учун салонда жой йўқлиги аниқ кўрсатилган.
Автобуслардаги плакатлар ногиронлар учун йўлкира бепуллигига ишора қилса ҳам, транспорт ҳамма учун эмас, деган таассурот пайдо бўлади.
Шарҳлар