Тошкентдаги янги йўл ўртасида устун пайдо бўлди (фото)
Пойтахтнинг Сергели туманидан Тошкент вилоятининг Тўйтепа туманига олиб борувчи йўл ўртасида устун пайдо бўлди. Бу ҳолатни акс эттирувчи фотосуратлар Facebook тармоғидаги “Тошкент ҳайдовчилари” гуруҳи саҳифасига жойлаштирилган.
Суратда йўл янги экани ва ҳали фойдаланишга топширилмаганини кўриш мумкин, аммо устун орқали электр кабели ўтказилганига қараганда, ундан одамлар фойдаланмоқда. Нега янги йўлни ётқизиб, устунни бир чеккага олиб қўйишмагани номаълум.
Kun.uz нашрининг қайд этишича, бу ҳолат Хитойдаги вазиятни эслатган. Хитойлик қурувчилар янги йўлни барпо этиш жараёнида кўчанинг қоқ ўртасида тураржой биносини қолдирган эди. Ўшанда кўп қаватли уй эгаси ва қурилиш компанияси ўзаро келиша олмаган ва натижада, уй қатнов йўлининг ўртасида қолганди.
Кейинчалик томонлар товон миқдори ҳақида келишишга муваффақ бўлди ва уй бузиб ташланди.
Фотосурат: © Тошкент ҳайдовчилари
Шарҳлар