Тошкент метроси бекатларида яна мониторлар пайдо бўлади
«Реклама берувчилардан видеороликларни жойлаштириш бўйича аризалар тушишига қараб, метрополитен бекатларида мониторлар ўрнатилиши масаласи ҳам кўриб чиқилади», – дея маълум қилади ANHOR.uz таҳририятига «Тошкент Метрополитени» давлат унитар корхонаси.
Бундан олдин биз баҳордан бошлаб метрода яна тижорат рекламаси пайдо бўлгани ҳақида хабар бергандик. Аввалига метрога ўтиш жойларида цилиндрсимон блокларда реклама баннерлари пайдо бўлди, кейин эса тижорат рекламасини метро вагонларида кўриш имкони туғилди. Энди эса метро бекатларига яна монитор ва дисплейлар қайтиши мумкин.
«Метрода яна реклама жойлаштириш ҳақидаги қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 11 апрелидаги мажлиси якунлари бўйича қабул қилинганди. 62-сонли баённома билан метрополитен объектларида нафақат ижтимоий, балки тижорат рекламасини ҳам жойлаштиришга рухсат берилди», – дейишмоқда пойтахт метроси маъмуриятида.
Фотосурат: © Wikimedia.com
Шарҳлар