Энди Тошкент трамвайлари ҳам автобуслар рангида бўлади (фото)
Тошкент трамвайларининг ранги ўзгартирилмоқда, энди улар автобуслар каби оқ чизиқли яшил рангда бўлади. Янги кўринишдаги трамвайларнинг сурати Facebook ижтимоий тармоғидаги “Тошкент ҳайдовчилари” гуруҳида пайдо бўлди. Фотосуратлардан бирида ҳозир трамвайлар қандай кўринишда эканини кўриш мумкин.
Аваллари Тошкент трамвайлари йўналишига қараб ранги билан фарқ қиларди. Хусусан, “Чкалов-Дархон” 3-йўналиши кўк рангда, “ТТЗ-Роҳат” 6-йўналиши яшил рангда, “Авиашаҳарча-Бешёғоч” 8-йўналиши эса қизил рангда эди. Сал кейинроқ бу йўналишлар қисқартирилди, шаҳар марказидан ҳам трамвай йўллари олиб ташланиб, 13, 9 ва бошқа йўналишлар учун янги йўллар қурилди.
Фотосурат: © «Тошкент ҳайдовчилари»
Улашиш:
Шарҳлар