Новосибирскда Ўзбекистондан олиб келинган тарвузларни яхшилаб ювиш тавсия этилмоқда
Россиянинг Новосибирск областида кесилган тарвуз ва қовунларни сотиш тақиқланди, дея хабар беради “Роспотребнадзор”нинг Новосибирск области бўйича бошқармаси.
Бошқарманинг маълумотига кўра, полиз экинларини ўзбошимчалик билан ташкил этилган савдо нуқталарида сотиб олиш тавсия этилмайди. Қайд этиб ўтамиз, полиз экинлари Новосибирск пештахталарига асосан Ўзбекистон ва Қозоғистондан олиб келинади.
Пишиқчилик мавсумида “Роспотребнадзор” мутахассислари полиз экинлари ерга уйиб қўйилган рухсат этилмаган савдо нуқталарида қовун-тарвуз сотиб олиш хавфли экани ҳақида огоҳлантиради.
Тарвуз ва қовунларни истеъмол қилишдан олдин яхшилаб совунли сувда ювиш тавсия этилмоқда.
Улашиш:
Шарҳлар