Ўзбекистон шимолида ҳарорат кечаси 13-18 даражагача пасаяди

Ўзбекистон шимолида ҳарорат кечаси 13-18 даражагача пасаяди

Ўзбекистон гидрометеоролгия марказининг маълумотига кўра республиканинг алоҳида ҳудудларида ҳаво ҳарорати 28 даражагача тушиб кетади.

10 июлга қадар Тошкент шаҳрида ўзгарувчан булутли об-ҳаво ҳукм суради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқий 5-10 м/с. Кечаси ҳарорат 18-20°, кундузи 32-34°ни ташкил этади.

Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида ўзгарувчан булутли об-ҳаво кузатилади, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқий 7-12 м/с. Кечаси термометр устуни 13-18°, кундузи эса 30-35° кўрсаткичида бўлади.

Бухоро ва навоий вилоятларида ўзгарувчан булутли об-ҳаво ҳукм суради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқий 7-12 м/с. Кечаси ҳарорат 18-23°, кундузи 33-38°ни ташкил этади. Навоий вилоятининг шимолида эса ҳарорат кечаси 13-18°, кундузи 28-33° бўлади.

 Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ўзгарувчан булутли об-ҳаво кузатилади, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқий 7-12 м/с. Кечаси ҳарорат 15-20°, кундузи 32-37°ни ташкил этади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида бироз ўзгарувчан булутли об-ҳаво ҳукм суради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқий 7-12 м/с. Кечаси ҳарорат 18-23°, кундузи 34-39°ни ташкил этади.

Андижон, Фарғона ва Наманган вилоятларида ўзгарувчан булутли об-ҳаво кузатилади, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқий 5-10 м/с. Кечаси ҳарорат 15-20°, кундузи 32-37°ни ташкил этади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳам ўзгарувчан булутли об-ҳаво ҳукм суради. Шамол шарқий 7-12 м/с. Кечаси ҳарорат 10-15°, кундузи 20-25°ни ташкил этади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.