Хитой Ўзбекистонга ўпкани сунъий вентиляция қилувчи 160 та аппаратни беғаразлик асосида бермоқчи
Хитой ҳукумати Ўзбекистонга ўпкани сунъий вентиляция қилувчи 160 та аппаратни беғаразлик асосида беришни мўлжалламоқда. Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 11 июлдаги 190-сонли қарорида кўрсатилишича, лойиҳа доирасида Ўзбекистон яна 500 та компрессор ҳам олади.
Аппаратлар ва компрессорлар республиканинг тиббий муассасаларига топширилади. Лойиҳа ҳозирнинг ўзидаёқ дастлабки мувофиқлаштириш жараёнидан ўтган бўлиб, аний пайтда у бўйича муайян ишлар олиб борилмоқда. Молиялаштириш миқдори – 2 млн АҚШ доллари, манба – Хитой ҳукумати, сана – 2014 йил.
Улашиш:
Шарҳлар