АҚШ ҳукумати Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва божхона органларига 12,05 млн доллар миқдорида грант ажратади
2014-2016 йилларда АҚШ ҳукумати Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва божхона органларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлашни кўзда тутувчи лойиҳалари учун жами 12,05 млн доллар грант маблағини тақдим этади, деб ёзади UzDaily нашри.
Хусусан, Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва божхона органларининг моддий-техника таъминотини мустаҳкамлаш лойиҳасига 6,055 млн доллар ажратади.
Мазкур лойиҳа доирасида Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизматининг Давлат чегарасини муҳофаза қилиш кўситаси ва давлат божхона қўмитаси индивидуал ҳимоя воситалари, алоқа ускуналари, «Penlink” аналитик дастурий таъминоти, транспорт воситалари, сканер қилувчи ва кўрикдан ўтказувчи ускуналар ва бошқа жиҳозларга эга бўлади.
Шунингдек АҚШ ҳукумати “Олот” божхона постини реконструкция қилиш лойиҳасига 4 млн доллар миқдорида маблағ ажратади.
Яна 2 млн доллар “Лебоб” чегара мажмуаси қурилиши учун тақдим этилади.
Шарҳлар