“Ўзбекистон ҳаво йўллари”нинг самолётлари Донецк областини айланиб учмоқда
“Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАКнинг “Тошкент-Киев-Тошкент” рейси Украина пойтахтига Донецк областини айланиб ўтган ҳолда парвоз қилмоқда. Бу ҳақда FlightRadar24 сервиси хабар беради.
Kun.uz нашрининг ёзишича, Киевдан парвоз қилган самолётлар йўналишни шимол томонга олиб, Украинанинг жануби-шарқий областларини айланиб ўтган ҳолда Россия ҳудуди устидан парвоз қиляпти.
Бу хавфсизликни таъминлаш мақсадида қилинмоқда, чунки 17 июль куни Малайзия авиакомпаниясига тегишли самолёт Украина ҳудудида ҳалокатга учраган ва 298 нафар киши ҳалок бўлган эди. Айни пайтда ушбу ҳалокат тафсилотлари ўрганилмоқда. Мавжуд тахминлардан бирига кўра самолёт уриб туширилган.
Эслатиб ўтамиз, “Чехия авиалиниялари” компанияси ҳам Прагадан Тошкентга муқобил ҳаво йўлини топиб учиб келган.
Фотосурат: © Twitter / @uz2014
Шарҳлар