Сенатда тинч атом ҳақидаги қонун маъқулланди
Ўзбекистон Олий Мажлис Сенати ўзининг 21 ялпи мажлисида “Атом энергиясидан тинчлик мақсадларида фойдаланиш тўғрисида”ги қонунни маъқуллади, дея хабар беради Газета.uz.
Ушбу қонун атом энергиясидан фойдаланишни таъминловчи институтлар ва тизимларнинг ишлаши учун ҳуқуқий асосларни яратиш, қонунчиликка атом энергиясидан фойдаланишда фуқаролар ва юридик шахсларнинг хавфсизлигини таъминлаш механизмларини киритиш имконини беради.
Мазкур ҳужжатда ядро қурилмаси ва сақлаш пунктини жойлаштириш ва қуриш, атом энергиясидан фойдаланувчи объектларни ишлатиш, ядро қурилмалари, ядро материаллари, радиоактив моддалар ва чиқиндиларни олиб кириш ва олиб чиқиш, уларни сақлаш, қайта ишлаш ва кўмиб ташлаш тартиби мустаҳкамланган.
Ўзбекистон ҳудудига фақат олдин ушбу ҳудуддан олиб чиқилган радиоактив чиқиндилар ва ишлатиб бўлинган ядро ёнилғисидан олинган қайта ишлаш маҳсулотларинигина олиб киришга йўл қўйилади.
Шарҳлар