Ўзбекистонга ташриф буюриш учун бешта сабаб
“Наследники степи” (“Чўл меросхўрлари”) экспедициясининг иштирокчилари Ўзбекистонда бир ой бўлиб, бу ерга ташриф буюриш учун бешта сабабдан иборат рўйхатни тузди, дея хабар беради “Вести.ru”.
Ўлкамизни саргузашт сайёҳлик учун ўрганиш “Вести.Ru” ва “The North Face Russia” кўмагида ташкил этилган ушбу сафарнинг асосий мақсадига айланди.
Москвалик сайёҳларнинг фикрича, Ўзбекистоннинг меъморий ёдгорликлари бу ерга ташрифнинг биричи сабаби бўлиши мумкин. “Хива билан танишгандан сўнг, бемалол Бухорога бориш, у ердан эса Самарқандга йўл олиш мумкин. Меъморчилик ёдгорликларининг ёрқинлиги ва нафислиги борган сайин ортиб бораверади ”, – дея қайд этади гуруҳ аъзолари.
Иккинчи сабаб – ҳунарманд усталар ва уларнинг ҳунари. Оригинал эсдалик совға сотиб олмасдан туриб ҳунармандчилик устахоналарининг ёнидан ўтиб кетолмайди. Бу ерда ҳар қандай дид ва чўнтакка мос келадиган сувенирларни топиш мумкин.
Учинчи сабаб – таомлар ва таомлар шоҳи – палов.
Тўртинчи сабаб – бозорлар. Бу ерда зираворлар, янги узилган реза-мевалар ва мевалар, қурутни нисбатан арзон нархда харид қилиш мумкин. Савдолашишни билсангиз, албатта.
Орол денгизи – бешинчи сабаб. Йўқолган денгизни кўриш учун бу ерга бутун дунёдан сайёҳлар келади.
Ўзбекистондан сўнг гуруҳ Қозоғистон, Қирғизистон, Олтой ва Бурятияга йўл олади.
Фотосурат: © «Наследники степи».
Шарҳлар