Ўзбекистон жамоатчилиги мактабларда жонли бурчаклар очишни таклиф қилмоқда
Ўзбекистон жамоатчилиги Халқ таълими вазирлиги раҳбариятига ҳайвонларга нисбатан меҳрли бўлишни сингдириш учун мактабларда жонли бурчаклар очиш таклифи билан мурожаат қилди. Бунга Самарқандда итларни шафқатсизларча заҳарлаш ҳодисаси сабабчи бўлган. Норасмий ҳисоб-китобларга кўра ҳар жойга ташланган заҳардан 10 га яқин жонивор нобуд бўлган.
Таклиф билан чиққан ташаббус гуруҳи “эгасиз ва уй итларини йўқ қилишга ким буйруқ берган бўлса ва бу жиноий буйруқни ким бажарган бўлса” ўшалар учун жавобгарликни Халқ таълими вазирлигига юкламоқда.
Мурожаатда болаларга амалда таълим беришнинг муҳимлиги қайд этилади.
«Шу муносабат билан мактабларга, истак ва шароитлар мавжуд бўлган жойларда жонли бурчаклар ва ҳатто уйсиз жониворлар учун, улар битта-иккита бўлишидан қатъи назар, кичкина бошпаналар очишни таклиф қиламиз», – дейилади мурожаатномада.
«Биз ҳамма мактаблар ҳам буни қила олмаслигини биламиз. Ҳамма жойда ҳам тегишли шароит ва ташаббус мавжуд эмас. Аммо биз айрим мактаблар ўзларида шундай жонли бурчаклар ёки бошпаналар бўлишини хоҳлашига ишончимиз комил», – деб ёзади фаоллар.
Шарҳлар