2020 йилдан уй-жой қурилиши учун бериладиган кредит ставкалари ошади

Ўзбекистон Президенти қарорига (03.09.2019 й. № ПҚ-4435) айрим ўзгартишлар ва қўшимчалар киритилди.
 
Киритилган ўзгаришларга кўра, қишлоқ жойларида янгиланган лойиҳалар бўйича арзон уй-жой қуриш учун жисмоний шахсларга кредитлар 20 йил муддатга берилади, унинг 2 йили имтиёзли бўлиб (айни пайтда 3 йили имтиёзли), дастлабки 5 йил давомида йиллик 7 фоиз миқдоридаги фоиз ставкаси бўйича ва кейинги даврда қайта молиялаштириш ставкаси миқдорида тўланади.
 
2020 йил 1 январдан бошлаб эса бир йиллик имтиёзли давр белгиланган. Бунда кредит учун белгиланган 7 фоиз дастлабки 5 йил давомида ҳар йили аста-секин қайта молиялаштириш ставкаси даражасигача ошиб борувчи ставкага ва кейинги даврда қайта молиялаштириш ставкасининг миқдорига эга бўлади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.