2020 йилдан бошлаб сув таъминоти тарифлари инфратузилмани модернизация қилишга сарфланган харажатларни қоплашни ҳам ҳисобга олади

Ўзбекистон Молия вазирлиги ва Уй-жой-коммунал хизматлар вазирлиги олдига янги тартибни жорий этиш вазифаси қўйилди. Унга кўра, 2020 йил 1 январдан бошлаб тарифлар хизматлар ва модернизация харажатларининг таннархини тўлиқ қоплаш ҳисоби билан белгиланади.

Яъни якуний истеъмолчи инфратузилма модернизацияси учун ўз чўнтагидан тўлайди.

Охирги 2 йил ичида ичимлик суви билан таъминлаш ва канализация тизимларини яхшилашга 2 триллион 400 миллиард сўм маблағ ажратилди. Бу олдинги 10 йилги харажатлардан икки баравар кўп, дея қайд этилади давлат раҳбари матбуот хизматининг хабарида.

Шунга қарамасдан, тоза ичимлик суви билан марказлаштирилган тарзда таъминлаш даражаси мамлакат бўйлаб 68 фоизни ташкил қилмоқда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.