Оғир иқлим шароитларида ишлаётган ходимлар учун иш ҳақига устамалар тўланади

Ўзбекистон ҳукумати оғир ва ноқулай табиий-иқлим ва маиший шароитларига эга жойларда иш билан банд бўлган ходимларнинг иш ҳақига район коэффициентларини, шунингдек бундай ходимларнинг йиллик қўшимча таътилининг минимал давомийлигини белгилаш ва қўллаш тартибини кўзда тутувчи низомни тасдиқлади.
 
Ҳар ойлик устама ва йиллик қўшимча таътиллар Рўйхатга киритилган жойларда ишлаётган ишчиларнинг ҳаммасига тақдим этилади.
 
Устама миқдори ушбу жой учун белгиланган тегишли коэффициентни иш ҳақи суммасига кўпайтириш йўли билан аниқланади.
 
Устамалар, ишчи шу жойда яшаши ёки яшамаслигидан қатъи назар иш жойида тўланади.
 
Ишчи рўйхатга киритилган ҳудудга бир ойдан ортиқ муддатга хизмат сафарига юборилганда, унга шу ҳудудда бўлган вақти учун ушбу жой учун кўзда тутилган миқдорда устама тўланади. Устама меҳнат қонунчилигида кўзда тутилган хизмат сафарларидаги харажатлар қопланишидан қатъи назар тўланади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.