Ўзбекистон 500 млн АҚШ долларидан зиёд валюта маблағини тежашга муваффақ бўлди

Ўзбекистон 500 млн АҚШ долларидан зиёд валюта маблағини тежашга муваффақ бўлди

2014 йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистон корхоналарида импорт ўрнини босувчи янги маҳсулотларни ишлаб чиқариш ҳисобига 504,7 млн доллар валюта маблағи тежаб қолинди.

Иқтисодиёт вазирлиги ва Давлат статистика қўмитаси томонидан тайёрланган Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил биринчи ярим йиллигидаги ижтимоий-иқтисодий ривожланиш якунлари тўғрисидаги ҳисоботда кўрсатилишича, ҳисобот даврида 1,2 трлн сўмлик маҳаллийлаштирилган маҳсулот ишлаб чиқарилган. 200 дан зиёд янги маҳсулот турларини, хусусан электр духовкалар, газ ва электр плиталари, кондиционерлар, электр двигателлари ва насослар, маиший электр асбоблари, автомобиль учун антифризлар, спорт майдончалари учун сунъий газонлар, резина асосидаги ковролан, болалар ўқинчоқларининг янги турларини ишлаб чиқариш ўзлаштирилган.

Истеъмол товарларини ишлаб чиқарувчи корхоналарга 1,7 трлн сўм миқдорида кредит маблағи ажратилган. Натижада, истеъмол товарларини ишлаб чиқариш ҳажми 10,8% га, шу жумладан, озиқ-овқат маҳсулотлари – 6,5% га, озиқ-овқат бўлмаган маҳсулотлар – 13,8% га ошди. Уларнинг умумий саноат ҳажмидаги улуши эса 31,9% дан 36,4% гача ўсди.
 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.