Ўзбекистондаги олий ўқув юртлари талабаларига ноқонуний равишда ортиқча стипендия ёзилган

Ўзбекистондаги олий ўқув юртлари талабаларига ноқонуний равишда ортиқча стипендия ёзилган

Талабаларнинг якуний ўзлаштириш кўрсаткичларини сунъий равишда ошириб кўрсатиш натижасида бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан Тошкент давлат педагогика университетида 105,6 млн сўм, Ўзбекистон Давлат жаҳон тиллари университетида 43,2 млн сўм, Тошкент вилоят Давлат педагогика институтида 20,2 млн. сўм, Нукус Давлат педагогика институтида 16,9 млн сўм, Қўқон Давлат педагогика институтида 9,2 млн сўм ортиқча стипендия тўланган, деб ёзади “Правда Востока” нашри.

Бундан ташқари, ўзларининг белгиланган ўқув юкламаларини бажармаган ўқитувчи ходимларга бюджет маблағлари ҳисобидан асоссиз равишда иш ҳақи тўланганлиги ҳолати ҳам аниқланди.

Масалан, Ўзбекистон Давлат жаҳон тиллари университети педагогларига бажарилмаган 563 соатлик ўқув юкламаси учун асоссиз равишда 7,2 млн сўм иш ҳақи, Навоий Давлат педагогика институтида 9,7 млн сўм, Тошкент вилоят Давлат педагогика институтида 11,2 млн сўм иш ҳақи тўланган. 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.