Ўзбекистон ҳаво ҳужумига қарши мудофаа масалалари бўйича йиғилишда қатнашади

Ўзбекистон ҳаво ҳужумига қарши мудофаа масалалари бўйича йиғилишда қатнашади

Шу йилнинг 29 июль – 1 август кунлари Владивостокда МДҲга аъзо давлатлар Мудофаа вазирликлари кенгаши ҳузуридаги Ҳаво ҳужумига қарши мудофаа (ҲҲҚМ) масалалари бўйича мувофиқлаштирувчи қўмитанинг йиғилиши бўлиб ўтади. Бу ҳақда Қирғизистон ОАВ хабар беради.

Йиғилиш давомида қўмита аъзолари ўзларининг 2014 йил биринчи ярим йилликдаги фаолиятига якун ясаб, 2015 йилга мўлжалланган ҲҲҚМнинг бирлашган тизими бўйича қўшма тадбирларни белгилаб олади ҳамда қўмитанинг ишчи органи тузилмасини, кадрлар ва молиявий масалаларни муҳокама қилади.

 Учрашувда иккита ҳужжатга алоҳида эътибор қаратилиши режалаштирилган, кейинчалик улар кўриб чиқиш учун МДҲ мамлакатлари ҳукуматлари раҳбарларининг кенгашига юборилади. Бу МДҲ давлатларининг ҳаво ҳужумига қарши мудофаа муаммоларини тадқиқ қилишни базавий ташкиллаштириш тўғрисидаги низом ва 2016 йилда ҲҲҚМнинг бирлашган тизимини яратиш ва ривожлантиришга маблағ ажраиш тўғрисидаги қарор.

Қайд этиб ўтамиз, МДҲга аъзо давлатларнинг бирлашган ҲҲҚМ тизимини яратиш ҳақидаги битим Арманистон, Беларусь, Грузия, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия, Тожикистон, туркманистон, Ўзбекистон, Украина раҳбарлари томонидан 1995 йил 10 февралда имзоланган эди.

Ҳозирча Ўзбекистон ҳукумати ушбу воқеага расмий изоҳ бергани йўқ. 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.