Депутат Қобил Дусов Яшнабод туман аҳолиси билан айтишиб қолди

Депутат Қобил Дусов Яшнабод туман аҳолиси билан айтишиб қолди

Тармоқда “Миллий тикланиш” партиясининг депутати Қобил Дусов Яшнабод туман аҳолиси билан баҳслашаётгани акс этган видео тарқалди, деб ёзади Daryo.
 
Ушбу туман аҳолиси депутат ўз офисига алоҳида йўл қурмоқчи бўлганидан норози. Видеода депутат Дусов “ЗИЛ” ҳайдовчисига қурилиш материалларини кўрсатилган жойга туширишга буйруқ берганини, унинг қарорига қаршилик кўрсатганлар билан эса қўпол муомала қилаётганини кўриш мумкин.

Аҳолининг сўзларига кўра, бу қурилишдан шу ерда жойлашган болалар майдончаси зарар кўрган.

Бундан олдин Қобил Дусов “мамлакат сиёсатида ва бошқарувида аёллар ва болалар қатнаша бошласа, унда мамлакат тез орада пароканда бўлишини билиб қўйинг” деган  гапларни айтганди. 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.