Ўзбекистон ва Қирғизистон президентлари чегарадаги можарони телефон орқали муҳокама қилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 1 июнь куни Қирғизистон Республикаси Президенти Сооронбай Жээнбеков билан телефон орқали мулоқот қилди, – дея хабар беради Ўзбекистон Президентининг матбуот хизмати. 
 
Давлат раҳбарлари куни кеча “Чашма” чегараолди ҳудудида рўй берган ҳодиса билан боғлиқ масалаларни батафсил кўриб чиқиб, бундай вазият бошқа такрорланмаслиги учун мукаммал чоралар қабул қилиш муҳим эканини таъкидладилар. Ҳукумат делегациялари ўтказган музокараларнинг самарали натижалари мамнуният билан қайд этилди.

Мамлакатлар Ҳукуматлараро қўшма комиссияси ҳамда Чегарадош вилоятлар маъмуриятлари раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисларини ўтказишни келишиб олишди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.