Адолат бўлмаган жойда жанжал тўхтамайди, ёхуд адолатсиз судьялар хусусида

Адолат бўлмаган жойда жанжал тўхтамайди

Дастлабки чиқишимизда, Рисолат онанинг зўровон Абдурахмон Нарзиев томонидан хақ-хуқуқлари паймол этилиб, онаизорнинг арзу-ҳолига ҳеч ким қулоқ солмагани, қатор идораларнинг жавоб хатларида масалага аниқлик киритилган бўлишига қарамасдан  Фуқаролик ишлари бўйича Жомбой туман судиниг судьяси Ш.Ғуломов  томонидан адолатсиз қарор чиқарилиб, Рисолат онанинг аризаси қаноатлантирилишдан рад этилгани тўғрисида сайтимизда мақола берилиб, Рисолат она Фуқаролик ишлари бўйича Самарқанд вилоят суди кассация инстанциясига шикоят киритгани ҳақида хабар берган эдик. 
 
Кассация инстанцияси ўз ажримини қабул қиларкан, Рисолат онанинг судга тақдим этган хужжатларига эътибор қаратмасдан, судга тақдим этилган асосли хужжатларини ва ушбу хужжатларнинг қонуний хусусиятларини ўз ажримида баён этмасдан,  қонун нормасини оёқ ости қилиб, давлатимизда олиб борилаётган бугунги ислоҳатларга онаизорни ва уни кузатиб турганларни ишончини паймол этиб, келтирилган шикоят қаноатлантирилишдан рад этилсин деган ажримини қандай изоҳлаш ва тушуниш мумкин ?
 
Рисолат она судга тақдим этган хужжатларини инобатга олинмаслиги судъя Турдалиевнинг билимсизлигими ёки Ўзбекистон Республикаси номидан қарор чиқариш ваколати берилган мовқеини суистеъмол қилишми, деган савол асосли туғилади ва икки ҳолатда ҳам – адолатсиз ҳукм, ҳал қилув қарор, қарор ёки ажрим чиқариш жиноят деб ҳисобланади.
 
Қолаверса, Рисолат онанинг Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорига қилган мурожаатига, бош прокуратуранинг 05.09.2019 йилдаги 14/-732-19-5264 сонли жавоби берилиб, Ш.Мустафоев томонидан имзоланган, унда туман ҳокимлиги томонидан Аюдурахмон Нарзиевга мазкур қурилишларни тўхтатиш ва ер майдонини туман ҳокимлиги заҳирасига қайтариш ҳақида бир неча бор огоҳлантириш берилиб, бу ҳақда судга даъво ариза киритилганлиги, судда прокурор ваколатини таъминлаш мақсадида 05.09.2019 йилда Самарқанд вилоят прокуратурасига хабар юборилганлиги айтилган бўлсада, кассация кўрилиш жараёнида прокурор иштироки таъминланмади. Бу ҳолат ҳам нопоклик мавжуд эканлиги ҳақида турли гумонларни келтириб чиқаради.
 
Бугунда Рисолат она, суднинг ажримида асос қилиб олинган Нарзиевнинг автомобилларга техник хизмат кўрсатиш учун қураётган иншоати «ТRIUMF PROEKT» МЧЖ томонидан экспертизадан ўтказилган хулосанинг ноқонунийлиги юзасидан, Қурилиш вазирлигининг ҳулосаси берилишини сўраб, Қурилиш вазирлигига ариза билан мурожаат этган, вазирликнинг хулосасидан сунг суд жараёнлари давом этади.
 
Anhor.uz сайти бу ишни кузатиб боришга қарор қилди.
 
Фахриддин Кубаев, Anhor.uz муҳбири.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.