Ўзбекистон чегарачиларининг 12 ёшгача бўлган фарзандлари Иссиқкўлда дам олади
Қозоғистон, Ўзбекистон ва Россия чегара идоралари ходимларининг фарзандлари Қирғизистон чегарачиларнинг фарзандлари билан бирга Иссиқкўл соҳилларида жойлашган «Дзержинец» болалар соғломлаштириш марказида дам олади, деб ёзади Kun.uz нашри «Новый век» сайтига таянган ҳолда.
Қирғизистон чегара хизматининг матбуот котиби Гулмира Борубаеванинг сўзларига кўра, ёзги оромгоҳ Қирғизистон чегара хизмати ташаббуси билан Бишкекдаги Европада Хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг маркази кўмагида амалга оширилмоқда.
Унинг сўзларига кўра, Қозоғистон, Ўзбекистон, Россия ва Қирғизистон чегарачиларининг 12 ёшгача бўлган жами 60 нафар фарзанди Иссиқкўл туманидаги осори-атиқалар билан танишади, теплоходда сайр қилади, кўл бўйида ҳордиқ чиқаради.
«Чегара ҳамдўстлиги: Иссиқкўл-2014» ёзги экологик оромгоҳи»нинг очилиш маросимида сўзга чиққан Қирғизистон давлат чегара хизмати раисининг ўринбосари Талайбек Усубалиев Иссиқкўл келажагимиз бўлган фарзандларимиз ўртасида ўзаро дўстлик, ишонч ва ҳурмат уйғотадиган маскан эканини таъкидлади.
Шарҳлар