Самарқанд вилоятида истиқомат қилувчи аёл уйини бузганлари учун ҳокимни ёқиш билан таҳдид қилди
Тармоқда Самарқанд вилоятининг Пайариқ туман аҳолиси норозилигини акс эттирган видео тарқалди.
«Мен ҳокимни ва ўз фарзандларимни ёқиб юбораман. Бошқа йўлни кўрмаяпман. Уйим йўқ, кўчада қоламан. Бу уйни қуриш учун кўп йил Туркияда ишладим», — дейди шу ерлик аёллардан бири.
Видеода одамларнинг қўлида фақат Самарқанд вилоят ҳокимининг бузиш ҳақидаги қарорини кўриш мумкин.
Пайариқ туман ҳокими Дилшод Мусиновнинг қайд этишича, бузиш ҳақидаги қарор суд томонидан чиқарилади. Унинг сўзларига кўра, кимнинг уйи бузилса, уларнинг ўрнига бошқа жойдан худди шундай уй қуриб берилади.
Мавзу бўйича кўринг:
Суд Яккабоғ тумани ҳокимининг ўринбосарини ёқишга уриниш ҳақида ҳукм чиқарди
Улашиш:
Шарҳлар