2014 йил 1 сентябрдан бошлаб Ўзбекистонда иш ҳақи, стипендия ва пенсия миқдори 1.12 бараварга ошади
Аҳолининг даромади ва турмуш даражасини янада ошириб бориш, республика фуқароларини ижтимоий қўллаб-қувватлашни кучайтириш мақсадида 2014 йил 1 сентябрдан бошлаб бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларининг маоши, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдори ўртача 1.12 бараварга оширилади.
Шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони билан республика ҳудудида энг кам:
– иш ҳақи – ойига 107 635 сўмни;
– ёшга доир пенсиялар – ойига 210 525 сўмни;
– болаликдан ногиронларга бериладиган нафақат – ойига 210 525 сўмни;
– зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақа – ойига 129180 сўмни ташкил этади.
Иш ҳақи ҳамда пенсияларга қўшилган устама ва қўшимча ҳақларнинг барча турлари, энг кам иш ҳақига нисбатан белгиланган компенсация ва бошқа тўловлар 2014 йилнинг 1 сентябридан бошлаб мазкур Фармонда белгиланган энг кам иш ҳақи миқдоридан келиб чиққан ҳолда амалга оширилиши белгиланди.
Шарҳлар