Шу йилнинг биринчи ярим йиллигида умумий фойдаланувдаги 152 км йўл реконструкция қилинди

Шу йилнинг биринчи ярим йиллигида умумий фойдаланувдаги 152 км йўл реконструкция қилинди

“Ўзавтойўл” давлат-акциядорлик компанияси таркибидаги корхоналар томонидан 2014 йилнинг биринчи ярим йиллигида 564,4 млрд. сўмлик ёки ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 127,7 фоизга кўп йўл қурилиш, таъмирлаш, сақлаш ва ташқи пудрат ишлари бажарилди, дейилади “Ўзавтойўл” ДАК матбуот хизмати тарқатган хабарда.

Жумладан, 152,0 км узунликдаги умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари реконструкция қилинган. Халқаро, давлат ва маҳаллий аҳамиятдаги умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларида ҳамда шаҳар кўчаларида 48,8 млрд сўмлик йўл таъмирлаш ишлари бажарилган. 42654 км узунликдаги умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини сақлаш ва жорий таъмирлаш бўйича 286,1 млрд сўмлик, яъни жорий таъмирлаш ишларида 169,8 млрд сўмлик, сақлаш ишларида 91,2 млрд сўмлик, кўкаламзорлаштириш ишларида 4,9 млрд сўмлик ва қишки қаров ишларида 20,2 млрд сўмлик ишлар амалга оширилган.

Шунингдек компания корхоналарининг техника паркини янгилаш борасида ҳам муайян ишлар амалга оширила бошланган бўлиб, 2014 йилнинг биринчи ярмида Республика йўл жамғармаси маблағлари ҳисобидан 217 та, корхоналарнинг ўз маблағлари, лизинг ва банк кредитлари ҳисобидан 47 та, жами 264 та турли янги автотранспорт ҳамда махсус техника воситалари харид қилиниб, йўл қурилиши ва сақлаш ишларига жалб этилди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.