Новосибирскда ўзбек таомларини тайёрлайдиган қаҳвахоналар тармоғи очилмоқда

Новосибирскда ўзбек таомларини тайёрлайдиган қаҳвахоналар тармоғи очилмоқда

Новосибирскда “Чучвара” деб номланувчи қаҳвахоналар тармоғининг биринчи муассасаси очилди, дея хабар беради Россия ОАВ.

 «Чучвара»  “замонавий Шарқ” услубидаги қаҳвахона бўлиб, ўзида ўзбек таомлари ва европача сервисни бирлаштирган.

бу ерда асосий таом “чучвара”, қиймати 190 рублни ташкил этади.

Таомни тайёрлаш жараёнини залда ўтириб томоша қилиш мумкин. Шунингдек таомномага ош (290 рубл), сомса (120 рубл), шўрва (260 рубл) киритилган.

Қаҳвахоналар тармоғи бренд-менежерининг сўзларига кўра, ҳозирнинг ўзидаёқ “Чучвара”га кўплаб хўрандалар, асосан шарқ таомларини хуш кўрувчи эркаклар ташриф буюрмоқда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.