«СтопХам» ҳаракати Ўзбекистонга ҳам келди
Ўзбекистонда Россиянинг “СтопХам” (“Сурбетликка стоп”) лойиҳасига ўхшаш ҳаракат пайдо бўлди. Ушбу лойиҳа йўлларда ҳаракатланиш маданиятини оширишга қаратилган. Ижтимоий тармоқлардаги хабарларга кўра, Тошкентда “СтопХам” ҳаракати услубидаги наклейкалар билан жазоланган ҳайдовчиларнинг автомобилларини кўришган.
Бу Тошкент аҳолисининг ўз ташаббуси бўлиб, Россия лойиҳасининг бунга алоқаси йўқлиги қайд этилади:
Стопхам — транспорт воситалари ҳайдовчилари томонидан машиналарни қўйиш қоидаларининг бузилиши ва уларнинг сурбетлигига қарши чиқувчи нотижорат ташкилотидир. Мазкур ҳаракат иштирокчилари қоидабузарликни ёки автоишқибозларнинг бошқа ноқонуний ҳаракатларини видеокамерига туширади ҳамда алоҳида хабар сифатида Интернетга юклайди.
2012 йилдан буён ушбу дастур мустақил ижтимоий бирлашмага айлантирилган. Ҳаракат издошлари нафақат Россия, балки Украина ва Молдавияда ҳам бор.
Шарҳлар