Ўзбекистонда электр энергиясининг самарадорлиги тўғрисида танлама сўров ўтказилади
Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси шу йилнинг 20-30 август кунлари индивидуал ва кўп хонадонли уй-жойларда истиқомат қилувчи фуқаролар орасида танлама сўров ўтказади, дея хабар беради UzReport нашри.
Сўровни ўтказишдан мақсад муқобил энергия манбаларини ривожлантириш ва энергия истеъмоли самарадорлигини ошириш ҳақида қўшимча маълумотларни тўплашдан иборат.
Танлама сўров Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида ўтказилади, шу жумладан Қорақалпоғистон Республикаси шаҳар ва туманларида ва Тошкент шаҳрида ҳам. Тадқиқ қилинадиган уйларнинг умумий сони 901 тани ташкил этади, шулардан 318 таси шаҳар уйлари, 583 таси қишлоқ жойларда жойлашган уйлар.
Ўрганиш ишлари жараёнида дизель генераторли қурилмалар, қуёш батареялари, қуёш коллекторли қурилмалари, биогаз қурилмаларидан фойдаланган ҳолда ишлаб чиқарилган энергия ҳажми, умумий тизимга уланмаган стационар иситиш тизимларини қўллаш ҳамда уйларни иситиш ва иссиқ сув таъминоти учун қозонхоналар томонидан кўмир ва кўмир брикетларидан фойдаланиш тўғрисидаги маълумотлар тўпланади.
Шарҳлар