Хоразмда қовун сайли

Хоразмда қовун сайли

9 август куни Хоразмдаги “Кўҳна Арк” майдонида “Гурвак – Хоразм қовунларининг рамзи” деб номланувчи савдо ярмаркаси очилади.

“Ўзбектуризм” компанияси матбуот хизмати тарқатган хабарга кўра, ярмарка хорижлик ва ички сайёҳлар орасида қовунларни алоҳида полиз экани сифатида оммалаштириш мақсадида ўтказилмоқда.

Савдо ярмаркаси доирасида меҳмонлар ва ташриф буюрувчилар орасида “Энг ширин қовун” танлови ўтказилади.

Танлов иштирокчилари энг ширин қовунни аниқлаш борасида мусобақалашади ҳамда қовун кесиш, унинг навини аниқлаш борасида ўз маҳоратларини намойиш этишади.

Бундан ташқари, тадбир доирасида фольклор-этнографик гуруҳлар фестивали, ёш эстрада хонандалари танлови, саҳналаштирилган томошалар ҳамда ҳунармандчилик маҳсулотлари намойиши ҳам ўтказилади.  

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.