Абитуриент қиз синов имтиҳонларидан 300 балл олди

Абитуриент қиз синов имтиҳонларидан 300 балл олди

Абитуриент қиз Иқлима Комилова М.В.Ломоносов номидаги Москва давлат университетининг Тошкент филиалига кириш синовларидан максимал 300 балл олди. Бу ҳақда университет сайтида хабар берилади.

Бундай натижа университетда ҳали кузатилмаганди. Қиз учта фан – математика, информатика ва рус тили бўйича максимал уч юз балл олишга муваффақ бўлган.

Энди И.Комилова фамилияси 2014 йилги амалий математика ва информатика факультети 1-курс талабаларининг рўйхати бошида туради.

Қайд этиб ўтамиз, қизнинг оиласи бундай ўн йил олдин Тошкентга Хоразмдан келган. Бу ерда Иқлима олдинига мактабни, кейин эса қизил диплом билан «International House-Tashkent” академик лицейини тугатди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.