Ўзбекистон фуқароси Москвада гиёҳванд моддалар билан ушланди
7 август куни Москвада Валовой кўчасида полиция ходимлари тезкор маълумотни текшириш давомида гиёҳванд моддаларни сақлашда гумон қилинаётган шахсни қўлга олди.
РФ ИИВнинг Москва бўйича бошқармаси матбуот хизмати берган хабарга кўра, 23 ёшли Ўзбекистон фуқаросини кўрикдан ўтказиш чоғида ундан номаълум ўсимлик моддаси солинган 11 та пакетча топилган ва олиб қўйилган. Ўтказилган экспертизага мувофиқ олиб қўйилган материал “спайс” деб номланувчи чекиладиган гиёҳванд модда бўлиб чиқди.
Ушбу ҳолат юзасидан РФ ЖКнинг 228-моддасида кўзда тутилган жиноят белгилари (гиёҳванд моддаларни ноқонуний сотиб олиш, сақлаш, ташиш, тайёрлаш, қайта ишлаш) бўйича жиноят иши қўзғатилди
Улашиш:
Шарҳлар