NTT телеканали эфирга “Севимли” номи билан қайтиши мумкин

NTT телеканали эфирга “Севимли” номи билан қайтиши мумкин

2013 йил октябрида «техник сабаблар»га кўра эфирга чиқмай қўйган NTT оилавий телеканали эфирга «Севимли» номи билан қайтиши мумкин. Бу ҳақда ижтимоий тармоқларнинг фойдаланувчилари маълум қилади, деб ёзади Kun.uz нашри.

Ҳозирча, телеканал қачондан эфирга чиқиши номаълум. Аввалроқ, 2014 йилнинг март ойида телеканал эфирга қайтиши ҳақида хабар берилиб, у “Cherry” номи остида чиқиши тахмин қилинган эди, бироқ кейинчалик бу аксессуарлар ва кийим савдоси билан шуғулланувчи янги бренднинг тизер-акцияси бўлиб чиқди.

Май ойида эса «анча мураккаб кечган рухсат олиш жараёнидан» сўнг, «машҳурлар билан реклама роликларини суратга олиш ишлари кетаётгани» ҳақида хабарлар берилди.

Эслатиб ўтамиз, NTT телеканали 2013 йил октябрь ойида эфирга чиқишни тўхтатган эди. Айнан ўша пайтда “TV Markaz” ва “Forum-TV” каналлари ҳам ўз фаолиятини тўхтатиб, бу профилактика ишлари билан боғлиқлиги маълум қилинди. Ҳозирча, бошқа каналлар қачон эфирга қайтиши ва, умуман, келгусида қайтиш-қайтмаслиги номаълум.
 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.