Ўзбекистонда иккита янги магистрал йўл қурилиши олиб бориляпти
“Алмати-Бишкек-Тошкент-Шаҳрисабз-Термиз” ва “Самарқанд-Бухоро-Ашхабад-Туркманбоши” магистрал йўлларини қуриш ва уларни реконструкция қилиш ишлари давом этмоқда, дея хабар беради UZ24 нашри.
Қурилиш ишларига 9 та бош пудратчи жалб этилган бўлиб, уларнинг ҳар бири йўлнинг алоҳида участкаси билан шуғулланмоқда. Айни дамга қадар жорий йилнинг олти ойи режаси муваффақиятли бажарилган.
“Ўзавтойўл” ДАКда UZ24 мухбирига берилган маълумотга кўра, ушбу магистрал йўллар қурилиши 3 йилдан буён давом этаётган бўлиб, Ҳукумат томонидан тасдиқланган Умумий фойдаланувда бўлган халқаро ва давлат аҳамиятидаги автомобиль йўлларини капитал таъмирлаш бўйича йиллик дастурларга мувофиқ амалга оширилмоқда.
Улашиш:
Шарҳлар