“Malibu” Россияда ҳеч кимга керак бўлмаган автомобиллар рўйхатига тушди
Ўзбекистонда ишлаб чиқариладиган “Chevrolet Malibu” автомобили “TopGear Russia”нашри томонидан Россияда ҳеч кимга керак бўлмаган автомобиллар Топ-7 талигига киритилди.
«Унча қиммат бўлмаган катта автомобиль. Бу формула бўйича Россияда “Malibu”дан олдин “Chevrolet Epica” яхшигина “яшаган” эди. 2012 йилда тақдим этилган янги седан эса анча кўркамроқ ва жиҳозларга бойроқ бўлиб чиқди. Лекин ким унга бундай аҳмоқона нархни қўйди экан? Ишониш қийин, лекин Россияда “Malibu” автомобили «Toyota Camry”, “VW Passat”, “Nissan Teana” автомобилларидан ҳам қиммат туради. Демак, йўлларда “Malibu”нинг деярли учрамаслиги сабаби ҳам тушунарли», – деб ёзади нашр.
“Chevrolet Malibu”дан ташқари кераксиз автолар рўйхатга “Mini Clubvan”, “Alfa Romeo 4C”, “Mitsubishi I-Miev”, “Renault Laguna Coupe”, “Saangyong Stavic” ва “Fiat Fremont” автомобиллари ҳам киритилган.
Эслатиб ўтамиз, шу йил апрель ойида «Chevrolet Malibu” руль гидрокучайтиргичи носоз бўлган автомобиллар рўйхатига тушган эди.
Шарҳлар