Ўзбекистонликларнинг кўпчилиги ўз оиласини бахтли деб ҳисоблайди

Ўзбекистонликларнинг кўпчилиги ўз оиласини бахтли деб ҳисоблайди

«Ижтимоий фикр» жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази «Оила ва маънавият» мавзусида ижтимоий сўров ўтказди.

Сўров натижалари респондентларнинг 92,3 фоизи ўз оиласини бахтли деб ҳисоблашини кўрсатди. Бу, айниқса, қишлоқ аҳолиси орасида қайд этилди, деб ёзади «Народное слово» нашри.

Шунингдек сўров маълумотларига кўра, жамиятдаги ахлоқий муҳитнинг шаклланишига оиладан кейин маҳалла (52,2 фоиз), ўқув муассасаси (47,6 фоиз), ОАВ (26,2 фоиз) катта таъсир кўрсатиши маълум бўлди.

Олиб борилган тадқиқотлар ёш авлод принципиал қадриятлар борасида ўз ота-оналарининг нуқтаи назарига қўшилишини кўрсатди.

Респондентлар мустақиллик йиллари давомида мамлакатда олий таълим олишга эҳтиёж ортганини қайд этади.

Бундан ташқари, тадқиқот натижалари мамлакат фуқароларининг мутлақ кўпчилиги ажралишлар ва фуқаролик никоҳларига салбий муносабатда эканини ҳам кўрсатди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.