Навоий шаҳридаги истироҳат боғида Wi-Fi зонаси ташкил этилади

Навоий шаҳридаги истироҳат боғида Wi-Fi зонаси ташкил этилади

Навоий шаҳар ҳокими Неъматулло Ахатов “Sensorika” интернет-марказига шаҳарнинг боғ ҳудудида глобал Wi-Fi зонасини яратишни таклиф этди.

Ушбу ғояга кўра, маълумотларни узатадиган профессионал ускуналар, лицензияли софт ва симсиз тармоқни яратиш талаблари ва қоидаларига биноан маълумотларга ишлов бериш учун кучли сервер ўрнатилиши режалаштирилган.

Аҳолининг қизиқишини ушлаб туриш мақсадида ҳозирча ушбу зона жойлашадиган аниқ ҳудуд ошкор этилмаяпти. Бироқ ушбу боғ юқори тезликдаги интернетдан ташқари, мазали музқаймоқ, ширинликлар ва салқин ичимликлардан лаззатланадиган марказий маскан бўлишини айтиш мумкин, дея хабар беради nav.uz нашри.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.