Қорақамиш мавзесидаги йўлни таъмирлаш ишлари бошланди

Қорақамиш мавзесидаги йўлни таъмирлаш ишлари бошланди

Тошкентдаги ёмон аҳволга етиб келган йўллардан бирида таъмирлаш ишлари бошланди, деб ёзади “Подробно” нашри.

Ҳайдовчилар орасида “Қорақамиш бошланган жойда йўллар тугайди” деган ибора юради. Бу йўллар 20 йилдан ортиқ асфальт тўшайдиган машинани кўргани йўқ.
Йўлдаги энг чуқур жойлар беш йиллик танаффус билан ямаб турилди, ундаям ҳаммасимас. Шу йил баҳорда мебель дўкони ёнида турувчи маҳаллий киракашлар йўл таъмирига ўз ҳиссасини қўшишга қарор қилиб, йўллардаги чуқурликларга ўт аралаш лой ташлаган эди.

Мана, уч ҳафтадирки, мавзеда таъмирлаш ишлари давом этмоқда. Шу ўринда асфальт сифатли қўйилаётганини қайд этиш жоиз: олдинига эски устки асфальт қоплами олиб ташланиб, кейин ўнқир-чўнқирлар ямалмоқда, устидан смола қуйилиб, сўнгра устидан қалин қилиб янги асфальт қўйиляпти.

Ҳозир йўл худди ойнага ўхшайди. Таъмирлаш ишлари мебель дўкони ёнидаги чорраҳада тўхтаган. Ишчиларнинг сўзларига кўра, яқин кунларда ушбу участка ҳам таъмирланади. Бироқ ҳозирча эски асфальт қопламаси фақат 229-АТС гача олинган, холос.
 
Ҳолбуки, йўл Сағбон кўчаси кесишмасигача (мўлжал: “Олмазор” ресторани) таъмирлаш ишларини талаб этади, бу эса яна шунча ишни қилиш кераклигини билдиради.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.