Ўзбекистон 15 нафар болани Германияга даволанишга юборди

Ўзбекистон 15 нафар болани Германияга даволанишга юборди

Турли касалликларга эга 15 нафар бола Германияда бепул даволаниш учун жўнаб кетди, дея хабар беради “Соғлом авлод учун” хайрия жамғармаси.
 
Ушбу хайрия тадбири Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, “Соғлом авлод учун” жамғармаси ва «Friedensdorf International» халқаро ташкилоти ўртасидаги ҳамкорлик доирасида ўтказилмоқда.

«Friedensdorf International» ташкилоти 1967 йилда тузилган бўлиб, ўз фаолиятини дунёнинг 35 дан ортиқ мамлакатида амалга оширади. Ташқилотнинг асосий вазифаси – 12 ёшгача бўлган касал болаларни даволаш ва реабилитация қилишда ёрдам беришдан иборат.

Қайд этиб ўтамиз, 2002-2014 йилларда Германияда 249 нафар ўзбекистонлик бола даволаниб қайтди.  

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.