Тошкент Ботаника боғи август ойи охиригача очилади
Пойтахтдаги Ботаника боғи раҳбарияти боғнинг шу йил август ойи якунигача очилишини ва у яна одатий тартибда ишлашини маълум қилди.
Ўсимликлар ва ҳайвонлар генофонди институти директори ўзининг UZ24 таҳририятига берган жавобида Ботаника боғи ёпилиши ҳақидаги миш-мишлар ҳақиқатга тўғри келмаслигини, Боғ тозалаш ишлари муносабати билан фақат 2 ойга ёпилганини билдирди.
Унинг сўзларига кўра, бу давр ичида боғда суғориш ишлари ўтказилган, 13 км йўл тозаланган, режадаги ўсимликлар экилиб, этикеткалар янгиланган. Ҳозир бу ерда илмий-экспериментал ишлар олиб борилмоқда.
Қайд этиб ўтамиз, Ботаника боғи ёпилиши мумкинлиги ҳақидаги масала август ойи ўртасида Facebook ижтимоий тармоғидаги “Общественный контроль” гуруҳида кўтарилган эди. Ўшанда гуруҳ иштирокчилари Ботаника боғи реконструкция қилиниши муносабати билан ҳақиқатан ҳам 2 йилга ёпилиши мумкинлиги ёки йўқлиги билан қизиққанди, деб ёзади UZ24 нашри.
Шарҳлар