“Роҳат” автомобиль айлана йўлида кўп сатҳли транспорт чорраҳаси қурилади

“Роҳат” автомобиль айлана йўлида кўп сатҳли транспорт чорраҳаси қурилади

20 август куни Тошкент шаҳар ҳокими Раҳмонбек Усмонов “Роҳат” автомобиль айлана йўлида (Тошкент халқа автойўли ва Оҳангарон шоссеси кесишмасида) кўп сатҳли транспорт чорраҳаси қурилиши бошланиши ҳақидаги ҳужжатни имзолади.

Шаҳар маъмурияти берган маълумотга кўра, ҳозирча қурилиш муддатлари белгиланмаган.

Ҳокимиятда UzReport таҳририятига айтишларича, қурилиш доирасида алоҳида тураржой ва уй-жой бўлмаган биноларни бузиш режалаштирилган.  

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.