Сўнгги ой ичида бирортаям ўзбекистонлик “форекс” тизимига қизиқиш билдирмади

Сўнгги ой ичида бирортаям ўзбекистонлик “форекс” тизимига қизиқиш билдирмади

“Яндекс” излаш тизими бир ой ичида танланган мамлакатлар аҳолиси томонидан киритилган муайян сўровларнинг нафақат сонини билиш, балки уларнинг динамикасини кузатиш ҳамда берилган мавзу бўйича қизиқтирувчи сўровлар билан биргаликда киритилган сўровларни ҳам аниқлаш имконини тақдим этади.

“Форекс” брокерлари ҳақидаги сўровлар бўйича оммабоплик рейтинги wordstat.yandex.ru сервиси ёрдамида ҳисобланган “Яндекс.Директ” учун бир ой ичидаги сўзларнинг тез-тез учраши асосида тузилади. Хусусан, “Яндекс.Директ” маълумотига кўра энг кўп «forex тизими» сўрови РФ аҳолиси томонидан берилган (ўтган ой учун деярли 300 марта).

Шунингдек, сўнгги ой ичида “Яндекс” излаш тизимида “Форекс брокерлари” сўровига қуийдаги мамлакатлар аҳолиси катта қизиқиш билдирган:
Россия – 298 та сўров;
Украина – 53;
Беларусь – 27;
Қозоғистон – 13.

Ушбу сўров қуйидаги мамлакатлар аҳолиси учун унча қизиқарли бўлмаган:
Молдова – 3 та сўров;
Арманистон – 2;
Тожикистон – 1;
Қирғизистон – 1.

Ушбу мамлакатлар аҳолиси эса мазкур сўровга умуман қизиқиш билдирмаган:
Абхазия – 0;
Озарбайжон – 0;
Ўзбекистон – 0;
Туркманистон – 0.
 
Ушбу мамлакатлар аҳолиси бундай тизимларга унчалик ишонмаса керак. Бунда мамлакатларнинг бозор механизмлари ва банк тизимларининг ўзига хослиги ҳам ўз ролини ўйнаган бўлса, ажабмас.
 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.