Ўзбекистонда шўрхок ерларнинг унумдорлигини ошириш усули ихтиро қилинди

Ўзбекистонда шўрхок ерларнинг унумдорлигини ошириш усули ихтиро қилинди

Ўзбекистон пахтачилик илмий тадқиқот институти олимлари шўрхок ерларнинг сув-физик хоссаларини яхшилаш ва унумдорлигини ошириш бўйича янги усулни таклиф этишди. Бу ихтиро қишлоқ хўжалиги, хусусан тупроқ мелиорациясида катта аҳамиятга эга, деб ёзади ima.uz.

Янги усул тупроққа мелиорант сифатида азолланинг кузги буғдой сомони билан аралашмасини киритишдан иборат. Натижада, шўрхок ерларнинг сув-физик хоссалари яхшиланади. Атроф-муҳитни муҳофазалаш, суғориладиган ер майдонларини кенгайтириш, тупроқда макроэлементлар ва карбонатларнинг миқдорини кўпайтиришга эришилади.

Г.Безбородов, М.Eсанбеков, А.Безбородов, Ю.Безбородов, Ж.Шодмонов ва Р.Мирҳошимовнинг ушбу ихтиросига ИАП 04886 рақамли давлат патенти берилди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.