Пахта йиғим-терими – бу болаларнинг иши эмас

Пахта йиғим-терими – бу болаларнинг иши эмас

2013 йилги пахта йиғим-теримида болалар меҳнатидан фойдалангани учун Ўзбекистонда саккизта фермер хўжалиги жаримага тортилди, яна учта фермер хўжалиги эса огоҳлантириш олди.

Бу Ўзбекистон ҳукуматининг Халқаро меҳнат ташкилоти (ХМТ) билан Пахта йиғим-теримида болалар меҳнатининг энг ёмон шакллари тўғрисидаги ХМТ Конвенцияси меъёрларига (№ 182) амал қилинишини мониторинг қилиш бўйича ҳамкорлигининг натижасидир. ХМТ кузатувчилари ва ҳукуматлар пахта йиғим-терими даврида болалар меҳнатидан фойдаланиш бўйича 53 та ҳолатга гувоҳ бўлди.

«Ўзбекистонда мажбурий болалар меҳнати 2013 йилги пахта йиғим-терими пайтида доимий равишда фойдаланилмади», – дейилади ХМТнинг ҳисоботида.
 
Ўзбекистон меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлиги ХМТ билан ҳамкорликда ратификация қилинган ХМТ конвенциялари доирасидаги Ўзбекистон мажбуриятларига мувофиқ меҳнат инспекторлари ва бошқа амалдор шахслар учун таълим тренингларини ўтказди.

Қайд этиб ўтамиз, Ўзбекистонда қишлоқ хўжалик ишларида, шу жумладан пахта йиғим-теримида, мажбурий болалар меҳнатидан фойдаланишга йўл қўйилмайди.
Ўзбекистоннинг болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги халқаро мажбуриятларига биноан ва миллий қонунчилик доирасида, 16 ёшга етган коллеж ва лицей ўқувчилари кўнгилли равишда ва ўқишдан бўш вақтда ўзи яшайдиган жой яқинида ота-онасига ёки қариндошларига ёрдам кўрсатиш учун пахта йиғим-теримига жалб этилиши мумкин. Бунда маҳалла қўмиталари, касаба уюшма ташкилотлари ва ўқув муассасаларининг раҳбарлари иш учун барча қулай шароитларни яратиб бериши, уларни сув ва овқат билан таъминлаши шарт.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.