Сув можароси якунланди
Ўзбекистон ҚР Ош вилоятининг Қора-Суй туманидаги қуйи ҳудуд аҳолисига суғориладиган сув узатиш ишларини тиклади, дея хабар беради «24.kg» АА.
Хабарда айтилишича, сув кеча кечқурун берилган. “Бизга сув Саавай канали орқали келади. Бироқ 10 кун олдин қўшнилар ҳеч қандай сабабсиз сувни тўсиб қўйди. Сув камлиги туфайли биз 5-6 кунга кузги экинларни суғориш ишлари билан кечикдик”, – дейди Саавай қишлоқ маҳкамасининг раҳбари Азизбек Айткурбаев.
Эслатиб ўтамиз, 20 август куни Ўзбекистон олдиндан огоҳлантирмасдан туриб, Қора-Суй туманининг қуйи ҳудуди аҳолисига суғориладиган сув беришни тўхтатган эди.
Бу ерда 50 мингга яқин аҳоли истиқомат қилади. Сув Саавай канали орқали Ўзбекистон ҳудудидаги Кампиробод сув омборидан келади.
Шарҳлар