1 октябрдан Ўзбекистонда электр энергиясининг нархлари ошади

1 октябрдан Ўзбекистонда электр энергиясининг нархлари ошади

“Ўзбекэнерго” ДАК 1 октябрдан бошлаб электр энергияси тарифлари ошгани ҳақида маълум қилади.

Хусусан, аҳоли ва аҳоли пунктларига 1 кВт соат учун 144 сўм 30 тийин миқдорида, электр плиталар билан жиҳозланган турар жойлар аҳолиси учун – 72 сўм 15 тийин миқдорида белгиланди.

Биринчи гуруҳга кирувчи саноат ва уларга тенглаштирилган истеъмолчилар, уланган қуввати 750 кВА ва ундан юқори бўлганлар учун – 237 780 сўм. Икки ставкали тариф бўйича 1 кВт соат истеъмол қилинган энергия учун – 112 сўм 80 тийин.

Иккинчи гуруҳга кирувчи саноат ва уларга тенглаштирилган истеъмолчилар, уланган қувват 750 кВА гача – 144 сўм 30 тийин. Бир ставкали тариф бўйича 1 кВт соат истеъмол қилинган энергия учун тўлов – 144 сўм 30 тийин.

Савдо ташкилотлари, кафе, ресторанлар ва хизмат кўрсатиш соҳаси корхоналари учун – 147 сўм 30 тийин.

Шунингдек,
– ишлаб чиқариш қишлоқ хўжалиги истеъмолчилари, шу жумладан, бюджетдан молиялаштириладиган насос станциялари,  
– электрлаштирилган темир йўл ва шаҳар транспорти (электр тортиш),
– носаноат истеъмолчилар, бюджет ташкилотлари, шаҳар кўчаларини ёритиш,
– иситиш, иссиқ сув билан таъминлаш ва совутиш (кондициалаш)меҳтиёжларига ишлатиладиган электр энергияси,
– энергетика тизимининг хўжалик эҳтиёжлари учун тарифлар 144 сўм 30 тийин миқдорида ва
– реклама, иллюминация учун тарифлар 152 сўм 25 тийин миқдорида ўрнатилди.

Ушбу тарифлар ҚҚС билан белгиланган. Мазкур реестр кучга кириши билан 2014 йил 17 мартдан амал қилган 19-03-22-05-РЎз-12-2014 сонли Реестри ўз кучини йўқотади, дейилади “Ўзбекэнерго” хабарида.
 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.