Пензага ўзбек мева-сабзавотларини етказиш бўйича музокаралар ўтказилади

Пензага ўзбек мева-сабзавотларини етказиш бўйича музокаралар ўтказилади

Пенза вилояти ҳукумати ва мева-сабзавот импорт қилувчи маҳаллий компанияларнинг вакиллари бизнес-миссияда қатнашиш учун Ўзбекистонга келмоқда.

«Ўзбекистонлик экспортчилар билан савдо битимларини тузиш мақсадида 25-26 сентябрь кунлари Тошкентда Ўзбекистондан Россия Федерациясига мева-сабзавот маҳсулотларини етказиб беришни ташкиллаштиришга бағишланган икки томонлама халқаро музокаралар ўтказилади», — дея хабар беради «PenzaNews» АА.
 
Ўзаро мақбул ҳамкорлик шартларини муҳокама қилиш ишлари давлат ҳокимияти ижроия органлари, яъни Ўзбекистон Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги ҳамда  Ўзбекистондаги Россия савдо ваколатхонасининг бевосита иштирокида РФ Иқтисодий ривожланиш вазирлиги даражасида ўтказилиши маълум бўлди.  

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.