Киракаш бўлиш хавфли
Номаълум эркак ва аёл шериги билан ўзбекистонлик киракашнинг автомобилини олиб қўйди. Маълум бўлишича, киракаш тунда ушбу фуқароларни Москванинг Курск вокзалидан “Южное Бутово”га олиб борган, дея хабар беради “Интерфакс”.
РФ ИИВнинг Москва бўйича бош бошқармаси матбуот хизмати берган маълумотга кўра, 16 сентябрь куни соат тахминан 4:30 да ўзбекистонлик 36 ёшли фуқаро вокзал ҳудудида ўзининг “Chevrolet” русумли автомобилига бир аёл билан эркакни ўтқазган, улар киракаш билан Изюмская кўчасигача борган. Бу ерда уларга яна бир эркак қўшилган, шундан сўнг автомобиль бир неча метр юрганидан кейин улар таҳдид билан ҳайдовчини тушириб қолдирган ва унинг машинасини миниб кетишган.
Киракашга етказилган моддий зарар миқдори қарийб 250 минг рублга баҳоланмоқда. Ҳозир ушбу ҳодиса юзасидан “ўғирлик” моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилган.
Шарҳлар