Талабаларга руҳий ёрдам
Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетида Биринчи руҳий хизмат маркази очилди, деб ёзади “Правда Востока” нашри.
У университетда соғлом маънавий муҳитни яратиш ва ўқув-тарбия жараёнининг самарадорлигини ошириш учун “Умумий психология” ва “Амалий психология” кафедраларининг ташаббуси билан ташкил этилди.
Марказга психология фанлари доктори, ТДПУ профессори Нуриддин Сафоев раҳбарлик қилади.
Маслаҳатчилар сифатида “Педагогика ва психология” йўналиши бўйича қайта тайёрлаш курсининг раҳбари Феруза Алимова, доцентлар Дилором Маҳмудова ва Баҳодир Ботировлар чиқмоқда.
Йигит-қизлар машғулотлардан сўнг ўқиш, дўстлар ва оиладаги муносабатлар билан боғлиқ муаммоларни ҳал этишда кўмак олиш учун ҳар куни марказга мурожаат қилишлари мумкин.
Шарҳлар